BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Ўзбекистон учун визасиз Қозоғистон янги чекловни киритяпти. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистонда яшовчи ва Қозоғистонда қариндошлари бўлган фуқаронинг BBC га айтишича, бу чеклов чегара оша савдо-сотиқдан ташқари қариндошлар ўртасидаги борди-келдига жиддий таъсир қилиши мумкин. Унга кўра, чегаранинг нариги тарафида кимдир вафот этса, жанозага тезда бориш учун камида 72 соат аввал формани тўлдириш мантиқсиз.
Ўзбекистон: Судялар судланмоқда – бу суд мустақиллиги учун таҳдидми ёки адолат қарор топиши?
Ўзбекистонда 4 нафар собиқ судя устидан суд жараёни бошланди. 50 нафардан ортиқ адвокат уларни ҳимоя қилишга киришди. Мазкур иш кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, унинг атрофидаги фикрлар ҳам турли-туман.
Саудия АҚШ-Эрон урушига аралашмасликка уринар экан, икки танлов қаршисида қоляпти
Саудия Арабистони қийин танлов қаршисида турибди. АҚШ ва Исроил 28 февралда Эронга қарши уруш бошлаганидан буён саудияликлар асосан можародан четда қолишга ҳаракат қилиб келишди.
Ўзбек тадбиркорларига Қирғизистон бозори нега қизиқ? (Видео)
Яқинда Ўш шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Қирғизистон бизнес форуми бу ўзгаришнинг яна бир кўриниши бўлди. Форумда Ўзбекистондан 80 нафар, Қирғизистон томонидан эса 150 нафарга яқин тадбиркор иштирок этди.
Ўзбекистонда туғилишлар камаймоқда: Хавотирлар ўринлими?
Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонда туғилишлар сони изчил пасаймоқда. Бир қарашда бу рақамлар демографик инқироз бошланаётгандек туюлиши мумкин. Аммо...
Нега Саудия Арабистони АҚШга қўшилиб ҳужум қилмоқда?
Саудия Арабистони ва АҚШ Ироқдаги Эрон томонидан дастакланган қуролли гуруҳларга қарши зарбалар берилганини маълум қилишди. Ироқнинг ҳарбийлашган Халқ Сафарбарлик Кучлари АҚШ ва Саудия зарбалари натижасида ўз базаларида камида 20 нафар аъзоси ҳалок бўлганини билдирди.
Ўзбекистон Болалар Омбудсмани: "Қизини қийноққа солишда гумон қилинган ота иши назорат остида"
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида вояга етмаган қизини қийноққа солган ота ҳодисаси юзасидан ББС Ўзбекнинг Ўзбекистон Болалар Омбудсманига юборган сўровига котибият томонидан юборилган жавобда айтилишича, "ёш болага нисбатан мазкур зўравонлик ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган".
WhatsApp да "совчилик": ОИВ юқтирган болалар оналари фарзандлари бахтини излашмоқда
Йигирма йил аввал Қирғизистоннинг Ўш шаҳри, Новқат ва Қорасув туманларидаги шифохоналарда юзлаб болалар тиббий хатолар оқибатида ОИВ (ВИЧ) инфекциясини юқтиришганди. Ҳозирда бу болалар вояга етиб, мустақил ҳаёт бошлашмоқда. Оила қуриш улар учун не қадар имконли?
Johnson & Johnson болалар упаси бўйича суд даъволарига нуқта қўйиш учун $5,5 миллиард таклиф қилди
Таклиф этилаётган келишув таркибида талк бўлган маҳсулотлар саратонга сабаб бўлгани ҳақидаги бир неча йиллик суд жараёнларига якун ясашга қаратилган.
Ўзбекистон
Дунё
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Ўзбекистон: Бектемирда нима бўлган? ППХ куч қўллашга ҳақлимиди?
BBC Ўзбек хизматига келиб тушган маълумотларга кўра, шу йил 10 июл куни Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги шоҳ йўл ёқасида жойлашган қурилиш моллари дўконига ППХ ходимлари келиб, дўкон хизматчиларини зўр билан милиция бўлинмасига олиб кетишга уринишган.
Орол денгизи фожиаси: минтақанинг бугуни ва келажаги қандай? Видео
Орол денгизи бугун экологик фожиа рамзига айланган. Оролбўйида халқаро лойиҳалар давом этаётган бир пайтда, қорақалпоғистонлик Рамуза Мухамметшерипова минтақа олдидаги янги синовлар ҳақида сўзлади.
Энди Бернам ким ўзи? Нега Британиянинг янги бош вазири ҳамон кўпчилик учун жумбоқ бўлиб қолмоқда?
Энди Бернам Британиянинг ташқи ёки ички сиёсатини тубдан ўзгартирадими? Одатда Британияда бош вазирликка номзодлар обдан элакдан ўтказилади. Аммо сўнгги йилларда ҳеч ким Бернам каби бу элакка деярли тушмай бош вазир бўлмаган.
Жей Ди Ванс Исроилни Эрон билан урушни чўзиш учун АҚШ жамоатчилик фикрини манипуляция қилишда айблади
Жо Роганга берган интервьюсида Ванс Исроилнинг айрим сиёсатчиларига ишонишини айтди. Бироқ, бошқалари, унинг таъкидлашича, "Америка жамоатчилик фикрини манипуляция қилиб, Эрон билан урушни чўзишга уринган".
Марказий Осиёни Хитой таркибига қўшмоқчи бўлганлар ким?
Ўзбекистон ва Қирғизистон дохил бутун минтақани тинч йўлда Хитой таркибига қўшишни мақсад қилган ташкилот аниқланди. Уни кимлар тузган ва қўллаган?
Видео: "Ўзбекистонда Исломнинг фақат номи қолган" деган даъвога Толибон муносабати ўзгардими?
Толибоннинг Амри маъруф ва Наҳий мункар вазирлиги муҳокамаларга сабаб бўлган "Ўзбекистонда Исломнинг фақат номи қолган" деган гаплари юзасидан муносабат билдирди.
Би-би-си Украинадаги Россия назоратидаги "қийноқхоналар" ходимлари ва амалдорларни фош этди
Собиқ маҳбуслар бу шахсларни қамоқхоналардаги зўравонлик ва қийноқларда айблаб, уларнинг суд олдида жавоб беришини талаб қилмоқдалар.
Узоқ ва соғлом умр кўришни истайсизми? Тош кўтаринг
Ҳар қандай жисмоний машқ умрни узайтиришга ёрдам беради. Аммо оғирлик кўтариш нафақат узоқроқ яшашга, балки ҳаёт сифатини яхшилашга ҳам хизмат қилади.
Украина уруши: Россия қўшинлари сафида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп
Би-би-си ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли босқини давомида камида 3 589 нафар хорижлик Россия томонида жанг қилиб ҳалок бўлган.
Эрдўғоннинг кутилмаган совғаси (видео)
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада ўтказилган НАТО саммити ниҳоясида анжуманда қатнашган ҳар бир давлат раҳбарига олти ўқли тўппонча совға қилди.
Президентнинг дўстига ҳукм нимани англатади?
Қирғизистондаги таъсирли сиёсатчилардан бири Қамчибек Ташиевга чиқарилган суд ҳукми жамиятда адолат ва тенгсизлик ҳақидаги баҳсларни кучайтирди. Айрим ҳуқуқшунослар ва жамоат арбоблари худди шу айблов билан бошқалар қамоқда қолар экан, Ташиев ва у билан бирга судланганларга пробация қўлланилганини икки хил ёндашув сифатида баҳоламоқда.
Ўзбекистон: Пиво фестивали нега бунча баҳс-мунозара уйғотди?
Тадбир қонунчилик ва миллий қадриятлар юзасидан жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамалар келтириб чиқарди.

































































