ОҚ уйда отишма: Трамп шикастланмади, гумонланувчи ҳибсга олинди - Нималар маълум?

Трамп улашган расм

Сурат манбаси, @realDonald Trump/ Truth Social

Сурат тагсўзи, Трамп улашган расм
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Доналд Трамп иштирокида ўтаётган Оқ уй мухбирлари уюшмаси кечасида ўқ отилди. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Бир полиция ходими яқин масофадан ўқ еган, аммо унинг ўқ ўтказмайдиган жилети уни сақлаб қолган.

BBC'нинг АҚШдаги ҳамкори CBS News хабар беришича, гумонланувчи қуролли шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга у АҚШ президенти Доналд Трампга алоқадор амалдорларни нишонга олганини айтган.

CBSнинг мкки нафар номи ошкор этилмаган манбага таяниб маълум қилишича, ҳодиса давомида камида бешдан саккизтагача ўқ узилган.

Воқеа ривожи қисқача:

  • Анъанавий тадбир Вашингтон Ҳилтон меҳмонхонасида бўлиб ўтди, ва Доналд Трамп президент сифатида биринчи марта иштирок этди.
  • Биринчи хоним Мелания Трамп, вице-президент ЖД Вэнс, шунингдек юзлаб журналистлар, медиа вакиллари ва давлат амалдорлари ҳам иштирок этган.
  • Тахмин қилинаётган қуролли шахс тахминан GMT 00:45 да меҳмонхона фойесига югуриб кириб, хавфсизлик ходимлари ва металл детекторлардан ўтиб кетишга уринган.
  • Баланд товушлар эшитилиб, хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан президент ва бошқа амалдорларни бинодан олиб чиққан.
  • Юзлаб меҳмонлар тахминан бир соат давомида бинода қолган, шундан сўнг зал тўлиқ бўшатилган.
  • Трамп ижтимоий тармоқларда гумонланувчининг суратлари ва видеосини улашган.
  • 31 ёшли Коул Томас Аллен гумонланувчи сифатида кўрсатилмоқда.
  • Аллен душанба куни бир нечта айбловлар, жумладан зўравонлик жинояти пайтида қурол ишлатиш бўйича айбланиши кутилмоқда.
  • Трамп журналистларга сўнгги уч йилдаги бир нечта ўқ узиш ҳолатларини эслаб, "бундан ҳам хавфли касбларни тасаввур қилолмайман", деган.