Каримов "эркатойи" Исмат Хушев ИИВдаги қийноқлар, ДХХ ислоҳоти ва Президент Мирзиёев ҳақида - видео

Исмат Хушев, Ўзбекистондан бадарға қилинишига қарамай, Ислом Каримовнинг ашаддий тарафдорларидан эди.
Сурат тагсўзи, Исмат Хушев, Ўзбекистондан бадарға қилинишига қарамай, Ислом Каримовнинг ашаддий тарафдорларидан эди.
Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Исмат Хушев Ўзбекистон сиёсий доиралари ва хорижда қувғинда бўлган мухолифат фаоллари ичида зиддиятли шахс бўлиб келган.

У 1989 ва 1994 йиллар орасида Ўзбекистоннинг «Ҳаёт ва иқтисод» ва «Экономика и жизнь» журналларига бош муҳаррирлик қилган. Мустақил Ўзбекистон давлат сифатида шаклланаётган муҳим бир даврда у Президент Ислом Каримов сиёсатининг ашаддий тарафдори бўлган журналист сифатида ном чиқарганди.

Ўз хотираларида ёзишича, Каримов уни ўзига жуда яқин тутган ва унинг кўплаб юқори даражали ҳукумат йиғинларига киришига йўл очиб берган. Шу сабаб, Хушев ўзини «президентнинг эркатойи» дея тасвирлайди.

Суҳбатни томоша қилинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Аммо, 1994 йилда Хушев президентнинг маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқов билан бирга давлатни тўнтариш ҳаракатида гумонланиб ҳибсга олинди.

«Менинг қовурғаларим синган. Тепишган ИИВ нинг ертўласида», дейди у Би-би-си билан Лондонда ўтган суҳбатида. Унинг айтишича, бу қийноқлар шахсан президентнинг буйруғи билан амалга оширилганди.

Кўп ўтмай у озодликка чиқди, аммо 1995 йилда иккинчи марта ҳибсга олинди. 1997 йил декабрида эса наркотик моддаларни сақлашда айбланиб, учинчи марта қамоққа олинди. Унинг хотирлашича, Президент Каримовнинг аралашуви билан яна озод қилинди.

Бу вақтларда ҳам у Каримовга содиқ кадр эди.

BBC
Men SNBdan kelgan biron narsani e’lon qilmaganman va buni isbotlab ham bera olmaysiz.
Ismat Xushev josuslik da'volari haqida
bbc.com/uzbek
Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

1998 йил бошидан «Деловой партнёр Ўзбекистана» ва «Ҳамкор» газеталарида бош муҳаррир бўлди. 2003 йилда эса у асос солган «Миллий таълим» газетаси учинчи сони чоп этилиши ортидан ёпилди.

Шу даврда Хушев матбуот йиғинини чақириб, бош вазир ўринбосари Ҳамидулла Кароматовнинг истеъфосини талаб қилди. Кўп ўтмай, у Ўзбекистонни тарк этди ва Канадада сиёсий бошпана олди.

Исмат Хушев Совет Иттифоқининг қайта қуриш йилларида Ўзбекистон матбуотида чоп этилган "Маҳкумалар", "Ижодкорга ҳурмат шуми?!", "Прокурорни қандай қўлга туширишди?", "Олим бўлиш осон", "Шолохов ватанида", "Номус ўғрилари" номли қатор танқидий мақолалари билан кенг жамоатчиликка танилганди.

Исмат Хушев ўзининг "Оқланмаган ишонч қиссаси" номли сиёсий хотираларини дастлаб Ўзбекистон ичкарисида, кейинчалик хориждаги ўзбек интернет саҳифаларида нашр эта бошлади.

Журналист хотира китобида ўзи айтмоқчи, "Президент Ислом Каримовга яқин бўлган йилларидаги воқеа-ҳодисаларнинг ривожланиши"ни очиқча ёритган. Бугунда у ўзининг кенгроқ хотиралари жамланган «Президент эркатойининг саргузаштлари» номли китоби нашрга тайёрланаётганини айтади.

Ҳозирда 68 ёшли арбоб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва сайтида Каримовнинг сиёсий меросига аталган туркум суҳбатларини бериб келмоқда.

Исмат Хушев Президент Каримов шахсини очиб берувчи туркум суҳбатларини эълон қилиб келмоқда.

Сурат манбаси, Ismat Xushev/YouTube

Сурат тагсўзи, Исмат Хушев Президент Каримов шахсини очиб берувчи туркум суҳбатларини эълон қилиб келмоқда.

Бугунда Ўзбекистонга қайтиб яшаётганини айтган Хушев эндиликда Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатининг ашаддий куйчисидек намоён бўлмоқда. Унинг туркум суҳбатларида эса, собиқ президентга нисбатан танқидий қарашлар тобора кўп янграмоқда.

«Ислом Каримовни мен бугун ҳам яхши кўраман. Ислом Каримов қишлоқдан чиққан мендек йигитга жуда катта имкониятлар берди. Мен Каримовни ҳали ёмонлаганим йўқ. Каримов ҳақида мен билан суҳбат қилганлар яхши деса, яхши деяпман, ёмон деса – қўшиляпман. Чунки мен журналистман», - дейди у.

Каримов тириклигида Хушев ўзининг «Дунё ўзбеклари» сайтида Ўзбекистоннинг хориждаги мухолифати аъзолари ўртасидаги ёзишмалар, молиявий аҳволи ва шахсий ҳаётларидаги тафсилотларни оммага фош қилди. Бунинг ортидан мухолифат орасида унинг Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) билан ишлаётгани ҳақида гумонлар пайдо бўлди.

Мухолифатнинг фикрида, бу махфий маълумотларни фақат МХХ қўлга киритишга қодир эди.

«Мен журналист сифатида Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳам, Ички ишлар вазирлиги билан ҳам, Бош прокуратура, ҳатто қамоқхона билан ҳам алоқада бўлганман. Давлат хавфсизлик хизматига журналист сифатида алоқада бўлиш бор, уларнинг ҳамма нарсаларини кўр-кўрона эълон қилиш бор. Мен СНБдан келган бирон нарсани эълон қилмаганман ва буни исботлаб ҳам беролмайсиз», - дейди Хушев.

Ўзбек мухолифати Хушевга катта шубҳа билан қарайди. 2023 йил сентябрида Хушев ва БМТ биноси қаршисида намойиш қилаётган мухолифат лидери Жаҳонгир Муҳаммад ўртасида қизғин баҳс юз берган эди.

Сурат манбаси, Voice of America

Сурат тагсўзи, Ўзбек мухолифати Хушевга катта шубҳа билан қарайди. 2023 йил сентябрида Хушев ва БМТ биноси қаршисида намойиш қилаётган мухолифат лидери Жаҳонгир Муҳаммад ўртасида қизғин баҳс юз берган эди.

Унинг айтишича, бугунда у Шавкат Мирзиёев унга ватанга қайтиб яшашига рухсат бергани учун миннатдор.

Хушев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинди ва унга Тошкентдан уй тақдим қилинди.

Президент Мирзиёевнинг ўзи «Учинчи ренессанс» дея тасвирлаган даврда, халқаро кузатувчилар фикрида, сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмагани ҳақидаги танқидларга эса Хушев қарши. Халқаро ҳисоботларда Ўзбекистон ҳануз ҳақиқий сиёсий рақобатсиз сайловлар ўтказилаётган ва мухолифатга йўл очилмаётган авторитар давлат дея таърифланади.

«Шавкат Мирзиёев давлат тепасига келганида, мен булар давлат тўнтариши қилди, деб чиққанман. Лекин Мирзиёев бир ой ичида йиғилишларда айтган гаплари менинг бутун қарашларимни ўзгартириб юборди. У Миллий хавфсизлик хизматини тозалади. Сайловлар мукаммал эмасдир, лекин бугун Ўзбекистонда халқнинг орасидан отилиб чиққан ёшлар бемалол сайланяпти», - дейди у .

Тўлиқ суҳбатни Youtube даги BBC Uzbek каналимизда томоша қилинг.