Ўзбекистон билан ҳамкорлик чуқурлашар экан, Туркия Марказий Осиёда янги таъсир кучига айланмоқдами? - (Видео)

Сурат манбаси, Rasmiy
Туркия қурол-яроғ экспорти, қўшма ҳарбий машғулотлар, ўқув дастурлари ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик орқали Марказий Осиёдаги ҳарбий иштирокини изчил равишда кенгайтириб бормоқда. Ўзбекистон ва унинг қўшни давлатлари Туркияда ишлаб чиқарилган жанговар техникани харид қилмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон Анқаранинг минтақадаги энг яқин хавфсизлик ҳамкорларидан бирига айланди.
Алоқаларнинг кучайиб бораётганининг навбатдаги белгиси 8-июн куни кузатилди. Бу куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев январ ойида Анқарага ташрифи чоғида имзоланган ҳарбий тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
Мазкур битим ҳарбий шифокорларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, беморларни биргаликда даволаш ҳамда стоматология, фармацевтика ва умумий тиббиёт каби қарийб ўнта йўналиш бўйича тажриба алмашишни назарда тутади
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Мудофаа вазири Шухрат Халмухамедовнинг "Ўзбекистон 24" телеканали билан суҳбатда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мутахассислар тайёрлаш, юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ҳамда тиббиётнинг устувор йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун янги имкониятлар яратишини айтди. Битим, шунингдек, қўшма машғулотлар ва тиббиёт муассасаларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.
O‘zbekiston bir necha yillardan beri Turkiya harbiy texnikasiga qiziqish bildirib keladi.
Апрел ойида президент Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида мудофаа вазири Шухрат Халмухамедовнинг ҳисоботини тинглади. Учрашувда Туркия Қуролли кучларининг юқори лавозимли вакили ҳам иштирок этди. Томонлар икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу жараён ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар ўтказиш ва ҳарбий кадрлар тайёрлашни ўз ичига олади.
Бу ҳақда газета.уз нашриёти ёзган.
Ўзбекистон билан мудофаа ҳамкорлиги

Сурат манбаси, Gazeta.uz
Бундан аввал, 20-январ куни Анқарада Ўзбекистон ва Туркиянинг Ташқи ишлар, мудофаа ва ички ишлар вазирлиги ҳамда махсус хизматлар раҳбарлари иштирокида Туркия-Ўзбекистон "4+4 механизми"нинг йиғилиши бўлиб ўтган. Ташриф доирасида Туркия президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилган.
Ушбу формат икки давлатнинг юқори мартабали дипломатик, мудофаа ва хавфсизлик вакилларини бирлаштиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотларида маълум қилинган.

Сурат манбаси, Rasmiy
Тошкент–Анқара ҳарбий алоқалари тарихи

Сурат манбаси, Rasmiy
2019-йил апрел ойида Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудидаги Фориш ҳарбий полигонида Покистон ва Туркия қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари иштирокида махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтиши ҳақида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Машғулотлар Ўзбекистоннинг Покистон ва Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик режаларига мувофиқ ўтказилиши ҳамда Мудофаа вазирлиги қайд этишича, амалий кўникмаларни ошириш ва тажриба алмашишга қаратилган барча босқичлар Фориш полигонининг тоғли шароитида ташкил этилиши ҳам ушбу баёнотда билдирилган. Бу ҳақда 2019-йил апрел ойида маҳаллий нашриётлар ёзган.

Сурат манбаси, Gazeta.uz
2021-йил март ойида Ўзбекистон ва Туркия махсус бўлинмалари Сурхондарёдаги Термиз дала-ўқув майдонида қўшма махсус-тактик машғулотлар ўтказди. Ўзбекистон маҳаллий ва расмий ахборотига кўра, машғулотлар икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ ташкил этилган.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи полковник Лазизжон Усмонов, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев, Туркия махсус операция кучлари бригадаси командири ўринбосари полковник Рушту Тўреди ҳамда икки мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Хабарда, ўқув машғулотлар давомида ҳарбийлар тажриба алмашиш, махсус-тактик йўлаклардан ўтиш, яқин жанг элементлари ва мураккаб шароитларда ҳаракат қилиш бўйича амалий машғулотларда қатнашганлиги айтилади.
Ҳарбий ҳамкорлик 2021-йилдан кейин ҳам давом этди. Кейинги йилларда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳарбий хизматчилари Туркияда ўтказилган Туркия Қуролли Кучлари мунтазам равишда мезбонлик қиладиган ва ўнлаб давлатлар ҳарбийлари қатнашадиган йирик кўп миллатли ҳарбий машғулотларда ҳам иштирок этди.

Сурат манбаси, Rasmiy
2022-йилда Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Туркияга ташриф буюриб, ҳарбий таълим ва мудофаа саноати бўйича янги битимларни имзолаган. Бу ҳақда Ўзбекистон мудофаа вазирлиги расман баёнот нашр этган.
Музокаралардан сўнги, матбуот олдида чиқишида Баҳодир Қурбанов имзоланган битимлар биринчи навбатда икки давлат мудофаа тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Унга кўра Туркия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Шунингдек у музокаралар давомида ҳарбий, ҳарбий таълим, ҳамда ҳарбий техник шерикликларини амалга ошириш жараёнларини келишиб олдик деди.
Анқаранинг Марказий Осиёдаги кенгроқ фаоллиги

Сурат манбаси, Rasmiy
Туркиянинг ортиб бораётган роли фақат Ўзбекистон билан чекланмайди.
Туркия маҳаллий нашрларининг расмийларга таяниб ёзишича, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон Россия ҳамда Хитойга анъанавий қарамликдан ташқарига чиқиб, ташқи алоқаларини диверсификация қилишга интилар экан, Анқара ушбу давлатлар учун тобора муҳим ҳамкорга айланяпти.
Туркиянинг мудофаа таҳлилчилари ҳам, Қозоғистон билан мудофаа саноати, авиакосмик соҳа ва учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик ривожланиб, турк компаниялари мамлакат мудофаа саноатида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда дейишади.
Қирғизистоннинг маҳаллий матбуоти расмийларга таяниб ёзишича, Қирғизистон билан Туркия ўртасида ҳам сўнгги йилларда ҳарбий мудофаа ҳамкорлиги кучайди. 2023-2024 йиллари Бишкек Анқарадан "Байрактар TB2", "Аксунгур" ва "Ақинжи" каби ҳарбий дронларни сотиб олди. Қирғиз расмийлари бу дронлар мамлакат мудофааси учун катта аҳамиятга эга эканини, чегара хавфсизлигини таъминлашда ва ҳарбий салоҳиятни оширишда самарали бўлганини таъкидлашган.
Туркиялик мутахассислар, Туркманистон ҳам турк зирҳли техникаси, ҳарбий кемалари ва Bayraktar TB2 дронларини харид қилганлиги ҳақида айтишади. Улар бу жараёнларни Туркиянинг Марказий Осиёдаги мудофаа алоқалари кенгайиб бораётганининг яна бир белгиси сифатида баҳолайди.
Стратегик ҳисоб-китоблар
Таҳлилчилар Туркиянинг ортиб бораётган таъсири кенгроқ геосиёсий ўзгаришларни акс эттиришини айтмоқда.
Россиянинг эътибори Украина урушига қаратилгани унинг Марказий Осиёдаги фаоллигини камайтирди. Шу билан бирга, Хитой иқтисодий жиҳатдан устун мавқеини сақлаб қолмоқда. Бу эса минтақа давлатларини янада кўп йўналишли ташқи сиёсат юритишга ундамоқда.
Шундай экан, кузатувчилар Туркиянинг Осиёдан Европагача чўзилган Евросиё қудрати сифатида юксалиши туркий давлатларга "миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун янги ва мустақил қарорлар қабул қилиш" имконини бериши мумкинлигини таъкидлайди.






























