BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Ўзбекистоннинг "Arslon" ҳарбий техникаси Россияникидан зўрми? Россия матбуоти Тошкентнинг Москва билан иттифоқчилигига урғу берди
Халқаро мудофаа соҳасидаги нашрлар Ўзбекистоннинг Arslon бронетранспортёри ва маҳаллий мудофаа саноатини ривожлантиришини муҳим босқич сифатида баҳолади. Айни пайтда Россия нашрлари Лавров ва Саидов учрашувини Москва–Тошкент стратегик шериклигининг тасдиғи сифатида ёритмоқда.
Ўзбекистон аҳолисининг кредит қарзлари кескин ўсди. Нимадан эҳтиёт бўлиш керак?
Ўзбекистонда аҳоли кредитлари тахминан 20% ўсган, реал аҳоли даромадлари эса тахминан 6–8% атрофида ўсган ва муддати ўтган кредитлар ҳозирча кескин ошиб кетмаган. Буни инқироз дейишга эрта. Лекин эҳтиёт бўлиш керак бўлган омиллар бор.
Wildberries омборларига ҳужумлар Ўзбекистонга қандай таъсир қилди?
Россиянинг энг йирик онлайн-савдо платформаларидан бири ҳисобланган Wildberries компаниясининг омборларига ўтган ҳафта давомида Украина қуролли кучлари томонидан бир неча марта дрон ҳужумлари уюштирилди. Москва вилоятидаги Электростал, Тамбов вилоятидаги Котовск, Санкт-Петербург, Ленинград вилояти ва Россия аннексия қилган Қримнинг Симферопол шаҳридаги логистика марказлари зарбага учради. Ҳужумлар нафақат россиялик тадбиркорлар, балки платформадан фойдаланадиган марказий осиёликлар, хусусан ўзбекистонликларга ҳам таъсир қилмай қолмади.
Нетаняҳу Ню-Йоркда ҳибсга олинишидан хавотирдами? Яҳудий келгиндилар Ғарбий соҳилдаги масжидларга ўт қўйгани айтилмоқда
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ню-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамданийни "адоват қўзғаш"да айблади. Бу орада босиб олинган Ғарбий соҳилда яҳудий келгиндилар икки масжид, автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги ерларига ўт қўйгани ҳақида Фаластин расмийлари хабар қилди.
Дунё бўйлаб чучук сувлар шўрланмоқда. Ечим нима?
Гамбиядан тортиб АҚШгача бўлган ҳудудларда денгиз тузи одамлар ичадиган ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун зарур чучук сувларга тобора кўпроқ аралашиб бормоқда.
Ғарбликлар нега ўзбеклардек чўккалаб ўтиришни ўрганишмоқчи?
Осиёликлар, хусусан, Ўзбеклар ҳам ёшликдан бемалол чўккалаб ўтиришади. Аммо энди ғарбликлар ҳам чўккалашга уринишмоқда. Сабабини биласизми?
Россия Қозоғистон президентига йўқ деди, Тоқаев ҳозирча жим
Қозоғистон Марказий Осиёнинг Россияга чегарадош ягона давлат. Икковлон ўртасидаги қуруқлик оша чегара дунёдаги энг узуни бўлади.
Мадрид яқинидаги ёнғинларни жиловлаб бўлмаяпти — Франция ва Испанияда 270 минг киши эвакуация қилинди
Испания расмийлари Мадрид яқинидаги ўрмон ёнғинларини жиловлаш "ўт ўчирувчилар имкониятидан ташқарида" эканини маълум қилди. Аввалроқ Испания ҳукумати мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Нега биз кам секс қилаяпмиз – Бунинг бешта сабабини биласизми?
BBC Future шарҳловчиси фикрича, сўнгги ўн йилликларда Ғарб мамлакатларида ўртача инсоннинг жинсий фаоллиги сезиларли даражада камайган. Бунга замонавий жамиятни тобора қамраб олаётган хавотир ҳисси сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, бу ягона сабаб эмас.
Ўзбекистон
Минтақа
Дунё
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Энди Бернам ким ўзи? Нега Британиянинг янги бош вазири ҳамон кўпчилик учун жумбоқ бўлиб қолмоқда?
Энди Бернам Британиянинг ташқи ёки ички сиёсатини тубдан ўзгартирадими? Одатда Британияда бош вазирликка номзодлар обдан элакдан ўтказилади. Аммо сўнгги йилларда ҳеч ким Бернам каби бу элакка деярли тушмай бош вазир бўлмаган.
"Сўзимдан қайтмайман". Ташиев президентлик сайловида иштирок этмаслигини билдирди
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида қатнашмаслигини ва Садир Жапаровни қўллаб-қувватлашини билдирди. Суд ҳукмидан кейин айтилган бу сўзлар унинг сиёсий келажаги ҳақидаги тахминларга нуқта қўйди.
Жей Ди Ванс Исроилни Эрон билан урушни чўзиш учун АҚШ жамоатчилик фикрини манипуляция қилишда айблади
Жо Роганга берган интервьюсида Ванс Исроилнинг айрим сиёсатчиларига ишонишини айтди. Бироқ, бошқалари, унинг таъкидлашича, "Америка жамоатчилик фикрини манипуляция қилиб, Эрон билан урушни чўзишга уринган".
Марказий Осиёни Хитой таркибига қўшмоқчи бўлганлар ким?
Ўзбекистон ва Қирғизистон дохил бутун минтақани тинч йўлда Хитой таркибига қўшишни мақсад қилган ташкилот аниқланди. Уни кимлар тузган ва қўллаган?
Видео: "Ўзбекистонда Исломнинг фақат номи қолган" деган даъвога Толибон муносабати ўзгардими?
Толибоннинг Амри маъруф ва Наҳий мункар вазирлиги муҳокамаларга сабаб бўлган "Ўзбекистонда Исломнинг фақат номи қолган" деган гаплари юзасидан муносабат билдирди.
Би-би-си Украинадаги Россия назоратидаги "қийноқхоналар" ходимлари ва амалдорларни фош этди
Собиқ маҳбуслар бу шахсларни қамоқхоналардаги зўравонлик ва қийноқларда айблаб, уларнинг суд олдида жавоб беришини талаб қилмоқдалар.
Узоқ ва соғлом умр кўришни истайсизми? Тош кўтаринг
Ҳар қандай жисмоний машқ умрни узайтиришга ёрдам беради. Аммо оғирлик кўтариш нафақат узоқроқ яшашга, балки ҳаёт сифатини яхшилашга ҳам хизмат қилади.
Украина уруши: Россия қўшинлари сафида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп
Би-би-си ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли босқини давомида камида 3 589 нафар хорижлик Россия томонида жанг қилиб ҳалок бўлган.
Эрдўғоннинг кутилмаган совғаси (видео)
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада ўтказилган НАТО саммити ниҳоясида анжуманда қатнашган ҳар бир давлат раҳбарига олти ўқли тўппонча совға қилди.
Президентнинг дўстига ҳукм нимани англатади?
Қирғизистондаги таъсирли сиёсатчилардан бири Қамчибек Ташиевга чиқарилган суд ҳукми жамиятда адолат ва тенгсизлик ҳақидаги баҳсларни кучайтирди. Айрим ҳуқуқшунослар ва жамоат арбоблари худди шу айблов билан бошқалар қамоқда қолар экан, Ташиев ва у билан бирга судланганларга пробация қўлланилганини икки хил ёндашув сифатида баҳоламоқда.
Ўзбекистон: Пиво фестивали нега бунча баҳс-мунозара уйғотди?
Тадбир қонунчилик ва миллий қадриятлар юзасидан жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамалар келтириб чиқарди.
Ўзбекистонда Халқ қабулхоналари "почталон"га айланиб қолдими?
2026-йилнинг дастлабки беш ойида фақат Тошкент шаҳрининг ўзидан Президент Халқ қабулхонасига 48 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Нега битта муаммо ўнлаб аризаларга сабаб бўлмоқда?

































































