"Анварбанк" оиласи Мирзиёевдан уни оқлашни сўрамоқда

Анвар Тилланазаров

Сурат манбаси, Courtesy

Сурат тагсўзи, Анвар Тилланазаров 1999 йилда Тошкентдаги "Сангород"да оламдан ўтган
Published

Ўзбекистондаги биринчи хусусий банк- "Нур Анвар Банк" таъсисчиси Анвар Тилланазаровнинг оиласи Президент Мирзиёевга мурожаат қилиб, марҳум тадбиркорни оқлашни сўраган.

Би-би-сига гапирган ўғли Муҳаммадсардор Тилланазаровнинг айтишича, оила "адолат қарор топишини 26 йилдан буён интиқлик билан кутади".

Анвар Тилланазаров 1988 йилда Ўзбекистондаги биринчи хусусий банкка асос солган.

"Нур Анвар Банк"нинг низом жамғармаси 300 миллион рублни ташкил қилган.

Анвар Тилланазаровнинг 1992 йил баҳорида Би-би-си берган интервъюсида айтишича, "Нур Анвар Банк" икки мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлар экспортини амалга оширган.

Яқинларига кўра, 1992 йилда ҳибсга олингач, бутун мол-мулки мусодара қилиниб, оиласи кўчада қолган.

У "давлат мулкини ўзлаштириш" айби билан узоқ йилга маҳкум этилган.

1999 йил 24 февралда Тошкентдаги "Сангород"да оламдан ўтган.

Ҳуқуқ фаоллари унинг сиёсий сабаблар билан қамалгани ва шубҳали шароитларда вафот этганини айтишади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002