BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Қозоғистон ўзбекистонлик профессорни жосусликда гумонлаб ҳибсга олган. Нима маълум?
Қозоғистонда ўзбекистонлик профессор Иқболжон Қорабоев ҳибсга олинган. У пойтахт Остонадаги Мақсут Нариқбаев Университетида халқаро алоқалар фанидан дарс бериб келаётганди. Яқинларининг Би-би-сига айтишларича, Қорабоев Қозоғистон Жиноят кодексинининг 176-моддаси, яъни жосусликда айбланмоқда.
Сўздан амалга: Озарбайжон раҳбарининг ташрифи таҳлилчилар нигоҳида
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Тошкентга ташрифи ўзбек шарҳловчилари томонидан икки томонлама муносабатларнинг амалий босқичга ўтаётганининг белгиси сифатида баҳоланди. Кузатувчилар Абадий дўстлик шартномаси, савдо ҳажмини ошириш режалари ҳамда транспорт ва банк соҳаларидаги янги келишувларни ҳамкорликнинг муҳим натижалари сифатида кўрсатмоқда.
"Хитой Эрондаги урушда ғолиб чиқди". Доналд Трамп Хитойнинг яна буюк кучга айланишига қандай ёрдам бермоқда?
Хитой Форс кўрфазидаги урушда иштирок этмаяпти. Шунга қарамай, айрим америкалик таҳлилчилар бу можародан энг катта фойдани айнан Пекин кўраётганини таъкидламоқда.
Ажралиш, смартфонлар ва назорат: Толибон ҳокимияти остидаги Афғонистондан BBC репортажи (Видео)
Толибон ҳокимиятга қайтганидан беш йил ўтиб, BBC ҳаракатнинг юқори лавозимли вакиллари билан бирга мамлакатда кечаётган ўзгаришларни кузатди.
Украинани мустақиллиги билан кимлар табриклади?
24 август куни Украина мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан Киевга Буюк Британия Бош вазири Энди Бернем, Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта, Люксембург Бош вазири Люк Фриден, Эстония Президенти Алар Карис ва Молдова Президенти Майя Санду ташриф буюрдилар.
Ҳарбий робот, антидрон тизими ва "робо-доктор" – барчасини Ўзбек талабалари ясашдими? - Видео
Дронга қарши тизим, ҳарбий роботлашган мажмуа ва тиббий "Бодй тестер" – булар ўзбек талаба ёшлари томонидан ишлаб чиқилган муҳандислик ишларининг айримлари.
Ўзбекистон: Шаҳрихонлик тадбиркорлар нимадан норозилар? Видео
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги кичик саноат зонасида фаолият юритадиган 38 тадбиркор баҳсли ишни судда ютиб чиққанларига қарамасдан, бизнес жойларидан айрилишлари мумкин.
АҚШ Ўзбекистонни Хитой "фирибгарлик" схемасига ёрдамлашаётган давлатлар қаторига киритди
Трамп маъмуриятининг янги ҳисоботида Хитой товарларини АҚШга олиб киришда тарифларни айланиб ўтишга кўмаклашаётган бўлиши мумкин бўлган 40 дан ортиқ давлат санаб ўтилган. Улар қаторида Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.
Британия янги бош вазири Киевда янги кучли қуролни ваъда қилди - у нима ва Россия муносабати қандай?
«Украиналиклар царлар ва ҳукмдорлар оёғи остидаги тошлар бўлмайди. Украиналиклар бўйсунмайди», — деди Зеленский Киевдаги София собори олдида Украинанинг 35 йиллик Мустақиллик кунига бағишланган нутқида.
Минтақа
Дунё
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Ўзбекистон ва Қозоғистон булут экишмоқда - энди сув кўпаядими? Видео
Қозоғистон кенг миқёсда булут экишни бошламоқда, Ўзбекистон ҳам тажриба сифатида бунга қўл уряпти. Энди сувсизлик муаммоси ҳал бўладими?
Саратонга чалинган аёлнинг касали тушида аён бўлди ё туш ўнгидан келадими?
Тушга ишониш керакми ва улар келажакни башорат қилиши ҳақида илм-фан нимай дейди?
Қирғизистон: Автобусдаги Z белгиси баҳсларга сабаб бўлди - видео
Бишкекдаги автобусда Z рамзи ва Россия байроғи туширилган белги таққан йўловчи эътирозларга сабаб бўлди. Воқеанинг энг қизиқ жиҳати - уни ким ва нима учун танқид қилганида.
Марказий Осиё: иқтисоди ярим триллион доллардан ошган минтақада ЕИ нега эркинликлардан хавотирда?
Агар бир неча йил аввал Марказий Осиё алоҳида-алоҳида бозорлар тўплами сифатида кўрилган бўлса, бугун иқтисоди ярим триллион доллардан ошган макроҳудуд ҳақида гап кетмоқда. Бироқ иқтисодий ўсиш манзарасида эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ саволлар ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Ўзбекистон ва Ўзбек бокси: Руфат Рисқиевни нима афсона қилган – Мирзиёев, Халқаро Бокс уюшмасигача таъзия билдирди. Подкаст
Бокс афсонаси ўлими муносабати билан Ўзбекистон президенти, раҳбариятидан кейин Халқаро Бокс уюшмасигача таъзия билдирди. Ўзбекистонлик номдор боксчи Шаҳрам Ғиёсов Руфат Рисқиевнинг ўлими бокс олами учун “катта йўқотиш” эканини айтади.
Марказий Осиёга йўлбарслар қайтмоқда
Минтақадан олинган хабарлар шу кунларда дунё бўйлаб сарлавҳаларга чиқди.
Ўзбекистон: Администрация энди дахлсиз. Саида Мирзиёева мамлакатдаги иккинчи шахсга айландими? (Видео)
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида"ги Конституциявий Қонунни қабул қилди. Бу қонун билан Президент Администрацияси ва унинг раҳбарининг ваколатлари кенгайди, ушбу тузилмада ишлайдиганларга дахлсизлик ҳуқуқи берилди. Расмийлар кўплаб давлатларда шунга ўхшаш қонунлар борлигини айтмоқда. Аммо халқаро амалиётда ҳам президент идораси шу даражада қудратлими?
Путиннинг розилиги олинган. Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қандай бошланган?
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши учун қандай қилиб Путиннинг рухсатини олганини айтди.
Минтақа ва сиёсат: Яна бир президент қайта президент бўлмоқчи
Нурсултон Назарбоев ва Алмазбек Атамбаев ҳозирча президентликдан ўз ихтиёри билан кетган Марказий Осиёдаги икки давлат раҳбарлари бўлишади.
Одамзод қучоқлашишни қайси қариндошидан ўрганган? Янги тадқиқот
Футболчилар жамоаси ўйин олдидан давра қуриши ё бир-бирини қучоқлаб, далда бериши аслида маймунлардан одамзодга ҳам одат бўлиши мумкин. Олимлар нега бундай хулосага келишмоқда?
Россия-Толибон келишуви: Ўзбекистон ва минтақа хавотирланиши керакми? Видео
Россия яна ҳеч ким қилмаган ишни қилди. Москва ниманинг режасида?
Биргина Орол денгизи эмас ёки Ўзбекистон табиати қанчалик хавф остида?
Ўзбекистон экологик муаммони фақат Орол денгизи орқали тасаввур қилиш етарли эмас. Денгизкўлдан Қизилқумгача бўлган ҳудудларда сув танқислиги бутун бошли экотизимларни ўзгартирмоқда.

































































