Одил Турдиқулов яна Украинадаги Ўзбек ҳарбий асирлари билан суҳбатлашди - Видео

Одил Турдиқулов ВВС билан суҳбатда
Сурат тагсўзи, Украинадаги уруш асирлари, Марказий Осиё сиёсатчиларининг ўз юртдошларига нисбатан муносабати ҳақидаги фикрларини Одил Турдиқулов ВВС билан ўртоқлашди
Published
Ўқилиш вақти: 5 дақ

Қирғизистонлик таниқли журналист ва фаол Одил Турдиқулов Россия Украинага тўлақонли босқин бошлаганидан кейинги Киевга учинчи сафаридан қайтди.

Бу гал ҳам у Россия тарафида туриб қўлига қурол олган Марказий Осиёликлар, хусусан, ўзбекистонлик ҳарбий асирлардан интервюлар олди.

Бу сафар 11 тутқун билан суҳбатлашдим, деди Одил Турдиқулов Би-би-сига.

Украинадаги "Хочу жить" лойиҳаси урушда тирик қолиш, Россияда тарафида туриб жанг қилиш оқибатларидан огоҳлантириш билан у шуғулланади, Одил Турдиқулов лойиҳа билан ҳамкорлик қилади.

"Хочу жить" лойиҳаси ёрдами билан Ўзбек биродарларимиз билан Ўзбек тилида суҳбатлашдик", дейди Одил Турдиқулов.

Киевга сўнгги сафаридан кейин Одил Турдиқулов интервю олган марказий осиёлик асирлар сони 26 га етганини айтади.

"Уларнинг кўпи Ўзбек фуқаролар. Уларнинг нега кўп экани сабаби тушунарли, чунки Россиядаги энг кўп мигрантлар ҳам Ўзбекистон юртошларидир. Шунинг учун "Хочу жить" маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ичида урушда энг кўп иштирок этаётганлар ҳам ўзбекистонликлардир", дейди журналист.

Суҳбатлар Одил Турдиқуловнинг YouTube даги SHAMAN TV каналида эълон қилиб борилади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Украина расмий идоралари маълумотларига кўра, ҳозир Россия тарафида туриб Украинага қарши урушда қатнашаётган хорижликларнинг ярмидан кўпини Марказий Осиёликлар ташкил этади.

«Хочу жить» лойиҳасига кўра, бугун Ўзбекистон Украина урушига ёлланган чет элликлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди.

2026 йил ўртасига келиб Россия армияси билан шартнома имзолаган қарий б5000 Ўзбекистон фуқароси шахсий маълумоти аниқланган.

Ҳақиқий рақамлар бундан ҳам кўп деб кўрилади.

Жангларда Украинада асирга тушган энг кўп хориж мамлакати фуқаролари ҳам бугун ўзбекистонликлар бўлаяптилар.

Одил Турдиқулов ўз интервюлари орқали инсонларни ўз ватани бўлмаган мамлакат учун нима қўлига қурол олишга ундагани мотивларини аниқлаштиришга интилади.

Журналист билан телекамера қаршисида суҳбатга ва кейин бу интервюнинг кенг жамоатчиликка ошкор этилишига кўнган ҳар бир ҳарбий асирга шу саволни беради Одил Турдиқулов.

Кимдир Россия томони ваъда қилган катта пул учун, яна кимдир Россия СВО("Махсус ҳарбий амалиёт") деб атаётган урушда қатнашиш эвазига Россия паспортини қўлга киритишни истаганини, яна бошқа биров Россия қамоқхонасида жазони ўтаётган вақти ёллангани ёки Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш учун қийноққа солинганини айтади.

Ҳарбий асирларнинг ҳаммаси ўзларининг алданганликларини айтдилар.

Урушга юборилишларидан олдин фақат жабҳа ортида иш билан машғул бўлишларини айтишган, бироқ жабҳанинг энг олдинги чизиғига ташланганлар.

Бугунгача Украина урушида ҳалок бўлган 480 ўзбекистонлик шахси аниқланган, янги маълумот келиб тушиши ҳисобига бу рақам ҳам ортиб бораяпти.

Iqtibos

Одил Турдиқулов аксар видеоларига "Бу бизнинг уруш эмас" деб сарлавҳа қўяди, интервю берган аксар ҳарбий асирлар ўзларининг алданганликлари, ватани ҳимояси учун бўлмаган урушни ўзининг уруши санамасликларини айтадилар.

Одил Турдиқулов 2025 йил октябрида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг инсоний ўлчовларга бағишланган Варшава конференцияда маъруза қилди.

У ўз маърузасида Украинага қарши урушда Россия Марказий Осиё фуқароларини қандай ёллаётгани мавзусини кўтарди.

Одил Турдиқулов ўз маърузасида Кремл тобора кўп Марказий осиёликларни Украина урушига жалб этиш мақсадида минтақа давлатларига иқтисодий босимлар қилаётганини айтди.

Ҳамон Россия теле каналлари кўрсатувларини минтақа мамлакатларида томоша қилиш мумкинлиги, ушбу пропаганда оқибатида кўплаб инсонлар "Россия Украинадаги нацистларга қарши уруш"иб тўғри қилаяпти деб ишонишлари ва жанговар ҳаракатларга қўшилиб қолаётганини урғулади Қирғиз журналисти.

Одил Турдиқулов минтақа мамлакатлари раҳбариятларининг Россия пропагандасига муносабати суст эканини танқид қилди.

Одил Турдиқуловга кўра, Марказий Осиё сиёсатчилари ўз фуқароларининг Россия томонидан Украина урушига ёллаш ҳаракатларига очиқчасига, кенг жамоатчилик олдида муносабат билдиришлари, ўз фуқаролари орасида тушунтириш ишларини кучайтирмоқлари лозим.

Қирғиз парламенти депутати Ойсарахон Абдибаева

Сурат манбаси, kenesh.kg

Сурат тагсўзи, Қирғиз парламенти депутати Ойсарахон Абдибаева Қирғизистон фуқароси Украина урушига ташланиши олдини олиб қолди

Яқинда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида туғилган йигитни Жогорку Кенеш депутати Ойсарахон Абдибаева Украина урушига ташланаётган вақтда олиб қолишнинг уддасидан чиқди.

Исми эълон қилинмаётган йигит Россияда олти ойга қамалган, жазо муддати тугай деб қолганда, Россия ҳарбийлари уни мажбурлаб урушга ташламоқчи бўлдилар.

Москвадаги Қирғиз элчилигини хабардор қилишнинг уддасидан чиққан йигитнинг ишига мамлакат парламенти - Жогорку Кенеш депутати Ойсарахон Абдибаева аралашди.

Депутат Жогорку Кенеш мажлисида ушбу масалани кўтарди, Президент Садир Жапаровдан ушбу ишга аралашишни сўради.

"Урушда қатнашишга қарши бўлган фуқаромизни ўзимизга қайтариб беришсин", деди депутат Жогорку Кенешдаги чиқишида.

"Агар мен депутат сифатида ёрдам бера олмасам, элчи ёрдам бера олмаса, ҳуқуқ-тартибот органлари ва Мудофаа вазирлиги ёрдам бера олмаса, унда бизнинг нима керагимиз бор?", деди Ойсарахон Абдибаева Би-би-сига.

Ушбу ягона ҳолатни инобатга олмаганда, Одил Турдиқулов фикрича, ҳозирча бутун минтақа сиёсатчилари ўз юртдошларини Украина урушидан қайтариш йўлида ўз мамлакати жамоатчилигининг босимини ҳис қилаётганлари йўқ.

Россия томонидан Украина урушига ёллаш рекламаси

Сурат манбаси, Facebook

Сурат тагсўзи, Одил Турдиқулов Марказий Осиё сиёсатчилари ўз фуқароларининг Россия томонидан Украина урушига ёллаш ҳаракатларига очиқчасига, кенг жамоатчилик олдида муносабат билдиришлари керак, деб ҳисоблайди

Россия Украинага тўлақонли босқин бошлаган 2022 йил февралидан буён нечта Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида аниқ маълумотни Ўзбекистон расмийлари эълон қилганлари йўқ.

Бироқ мустақил тадқиқотчилар ва халқаро лойиҳалар маълумотларига кўра, ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг тасдиқланган сони 229 нафардан 480 нафаргача деб кўрилади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан бир неча баробар юқори бўлиши мумкин, чунки кўплаб ҳалок бўлганлар ҳалигача шахси аниқланмаган ёки бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилган.

2026 йил июл ҳолатига кўра, BBC Рус хизмати ва «Медиазона» нашри қўшма суриштируви урушда ҳалок бўлган 229 нафар Ўзбекистон фуқаросини тасдиқлаган.

Ушбу рўйхатга фақат ўлими очиқ манбалар орқали тўлиқ тасдиқланган шахслар киритилган.

Бунда расмий таъзия хабарлари, қариндошларининг ижтимоий тармоқлардаги эълонлари ҳамда янги ҳарбий қабрлар суратлари асос сифатида олинган.

Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон фуқаролари билан бирга Россия армияси сафида ҳалок бўлган хорижлик ёлланма жангчиларнинг энг кўп сонли гуруҳларидан бирини ташкил этади.

Россия ҳарбийларининг ихтиёрий равишда таслим бўлишига кўмаклашадиган Украинанинг «Хочу жить» лойиҳаси ички маълумотлар базалари, ҳалок бўлганларнинг ҳужжатлари ва ҳарбий асирлар ҳақидаги маълумотларга таянган ҳолда янада кенгроқ рўйхатларни эълон қилган.

Уларнинг ҳисоботларига кўра, урушда камида 481 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Лойиҳа маълумотларига кўра, Россия томонидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган ёки иштирок этаётган 4 800 нафардан ортиқ ўзбекистонликнинг шахси аниқланган.