'Улар ҳам ўз танасида ҳис қилсин' ё ҳужум қилиш навбати энди Украинага ўтдими?

Сурат манбаси, Veniamin Kondratyev/Reuters
"Биз урушни душман ҳудудига кўчиряпмиз, улар ҳам буни ўз танасида ҳис қилсин".
Узоққа учадиган дронни йиғишга киришган Украина аскарларидан бири худди шундай дейди.
Сўнгги пайтларда Украина ҳам тобора Россия ичкарисини нишонга олаётган ҳужумларини кучайтирган.
Бу ўринда Россия нефт иншоот ва қурилмалари нишонга олинмоқда.
Путин Украинага босқин бошлаганидан бери бунақаси мисли кўрилмаганди.
Бунгача, асосан, Россия тарафи Украина энергия тузилмаларига ва транспорт тизимларини вайрон этиб келаётганди.
Украина ҳарбий қўмондонлари бундай ҳужумлар Россия тажовузларини тутиб туради ва жабҳа олд қаторидаги аскарларини ҳалок қилади, деган фикрдалар.

Сурат манбаси, BBC/Moose Campbell
Россиянинг Қора Денгиздаги нефтни қайта ишлаш заводи шу ой ичида учинчи бор Украина дронлари ҳужумига учради.
Сўнгги ҳужум оқибатида улкан ёнғин юзага келган ва яқин-атрофда яшайдиган одамлар кўчирилган.
Ўтган икки ҳафта давомида Украина қилган ҳужумлар оқибатида нефт денгизга сизиб кетган ва россияликлар "қора ёмғир" ёққанини, теварак-атроф нефт қуйқасига беланганини айтишганди.
Россия эса Украинани дунё бўйлаб нефт танқислигини кучайтиришда айблаган.
Украинларга кўра эса, нефтни қайта ишлаш заводлари 2022-йилги босқинни амалга оширишда ёрдам берган тузилмалардир.
Краснодардаги ҳужум юзага келтирган ёнғинни бартараф этиш учун 160 нафардан кўп ўт ўчирувчи сафарбар этилган.
Қурбонлар бўлмагани айтилса-да, маҳаллий одамлардан яшайдиган жойларини тарк этиш сўралган.
Erksevar Ukraina "qushi" istagan payti xohlagan joyga uchib bora oladi
"Эрксевар Украина "қуши" истаган пайтда хоҳлаган жойига учиб боради"- дейи дронларни назарда тутиб Украина қўмондони Роберт Бровди.
Президент Зеленский Россия ичкарисига қилинаётган ҳужумларни Москва учун "оғриқли" кечишини, бир неча ўн миллиард долларлик зарарлар етказилиб, бу Россия учун катта йўқотишларни англатишни қайд этган.
Украинанинг ҳозирги ҳужумлари янги технологияларга ҳам таянади.
маҳаллий дронлар арзон ва узоққа учади. Баъзилари минг километрни, бошқалари бундан икки баравар кўпроқ масофани қамраб олади.
Айни пайтда нима нишонга олинаётгани ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Украинлар Россиянинг ҳарбийлари ва ишлаб чиқариш соҳалари қаторида, энергия маҳсулотлари экспорти тизимларини ҳам нишонга олишаяпти.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:






























