Украина уруши: Қизил Майдондаги парадда ҳарбий техника бўлмайди. Видео

Russian service personnel march during a Victory Day parade on Moscow's Red Square. Photo: 9 May 2025

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ўтган йили нацистлар Германияси устидан ғалабанинг 80 йиллиги Москвада катта тантана билан нишонланган эди
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Кремлга кўра, бу йилги Москва Қизил Майдонидаги 9 май ҳарбий паради миқёси камайтирилади, бунинг сабаби Украинадан бўлаётган "террорчилик таҳдиди"дир.

"Хавфни энг камига тушириш учун барча чоралар кўрилаяпти", деди Президент Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков.

Россия ҳарбийларига кўра, Иккинчи Жаҳон урушида нацистлар Германияси устидан Совет Иттифоқи эришган ғалабанинг йиллик хотира маросимида ҳарбий техника ва ҳарбий ўқув юртлари талабалари иштирок этмайди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Охирги кунларда Украина ўзининг чегарасидан анча узоқдаги, Россия ичкарисидаги нишонларга зарбаларини кўпайтирди, ушбу зарбалар Россия Украинага тўлақонли босқин бошлаган тўрт йил ичидаги энг кўп зарбалар бўлаяпти.

Украинага кўра, Россиянинг легитим ҳарбий иншоотларини нишонга олаяпти.

Ва Россияни Украина тинч аҳолисига ҳужумларини оширганликда айблаяпти.

29 апрел куни Кремл сўзчиси Дмитрий Песковнинг журналистлар билан мулоқотда айтишича, "жанг майдонларида ҳар куни ерини бой бераётган Киев режими энди тўлақонли террорчилик фаолиятига ўтди".

"Шунинг учун ҳам террорчилик таҳдидларини инобатга олиб, хавфни энг камига туширишнинг барча чоралари кўрилаяпти", деди Дмитрий Песков.

У Қизил Майдонда парад бўлиб ўтишини урғулади.

Президент Путин Россиянинг "тобора кучайиб бораётган мудофаа салоҳияти"ни намойиш этиш мақсадида Москва Қизил Майдонида ўзларининг оғир ҳарбий техникасини кўрсатадиган Совет замонидаги 9 май дабдабали ҳарбий парад амалиётини 2008 йилдан қайта тиклади.

2025 йили фашистлар мағлубиятининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган дабдабали маросимларда қатнашиш учун Москвага 20 дан ортиқ мамлакатлар раҳбарлари бордилар.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 9 май билан боғлиқ тадбирларда иштирок этди.

Ўтган йилги ҳарбий парадда Россия ўзининг танкларини, дронларни ўз ичига олган замонавий ҳарбий техникасини намойиш этди.

Шу кунларда Россия Мудофаа вазирлиги кейинги парадда Россия Қуролли кучларининг барча турлари вакиллари иштирок этиши, ранг-баранг ҳаво парвозлари ташкил этилиши ҳақида баёнот тарқатди.

Бироқ, "Суворов ҳарбий мактаблари, Нахимов(денгиз) мактаблари ва кадет корпуслари тарбияланувчилари, шунингдек ҳарбий техника колоннаси бу йилги ҳарбий парадда иштирок этмайди", деб аниқлик киритди.

Iqtibos

Охирги йилларда Россия ўзининг анъанавий ҳисобланиб келган паради кўринишларини ўзгартириб келаяпти, аммо Украинага босқин бошлаганидан бери илк бор Москва Қизил Майдонида зирҳли техникани ўтказмасликка қарор қилинди.

Бу йилги тадбир қисқартирилиши мумкинлиги ҳақидаги илк хабарлар апрел ойи бошида ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди. Кремлни қўллаб-қувватлайдиган бир неча ҳарбий блогер Украина томонидан узоқ масофали ҳаво ҳужумлари хавфи ортиб бораётгани ҳақида ёзди.

Россия оммавий ахборот воситалари блогер Иля Тумановнинг қуйидаги сўзларини келтирдилар: "Тасаввур қилинг, "Парад, сафланинг", деган пайтда ракета огоҳлантириши эълон қилинади. Ҳеч нарса келиб тушмаса ҳам, бу ахборот жиҳатидан катта зарба бўлади".

Урушни қўллаб-қувватловчи яна бир неча шарҳловчи Москва марказида одатдагидай йўллар ёпилиши билан боғлиқ кенг кўламли ҳарбий парад репетициялари ўтказилмаганига эътибор қаратдилар.

Шу орада телекоммуникация соҳасидаги манба Би-би-си Рус хизматига 5, 7 ва 9 май кунлари Москвада мобил алоқага нисбатан "янада кучли" чекловлар жорий этилишини айтди.

Март ойида Москва марказида мобил интернет хизмати жиддий чекланган эди, буни Россия расмийлари хавфсизлик эҳтиёжини важ қилиб кўрсатдилар.

Украина Песков айбловларига изоҳ бергани йўқ, бироқ ўтган ҳафта украиналик юқори лавозимли мансабдор Москвадаги Ғалаба парадига ҳужум бўлмаслигини истисно қилди.

«Ҳеч ким тинч аҳолига ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилаётгани йўқ», — деди Украина Президенти Володимир Зеленский маъмурияти маслаҳатчиси Михайло Подоляк.

У Москвада тадбирни томоша қилаётган кўплаб оддий фуқаролар бўлишини таъкидлади.

Россиянинг энг яхши қўриқланадиган шаҳри ҳисобланган Москва охирги ҳафталарда бир неча марта Украина дронлари ҳужумларига дуч келди. Россия ҳарбийлари эса аксарият учувчи снарядлар вақтида уриб туширилаётганини мунтазам равишда хабар қилиб келади.

Smoke rises following a Ukrainian drone attack on an oil refinery in Tuapse, southern Russia. Photo: 28 April 2026

Сурат манбаси, Veniamin Kondratyev / Reuters

Сурат тагсўзи, Украина дрон ҳужумидан кейин Россия жанубидаги Туапсе нефтни қайта ишлаш корхонаси 16 апрелдан бери ёнаяпти

Украина Россия ичкарсида жойлашган муҳим энергетика объектларига зарбаларни ҳам охирги вақтда сезиларли даражада кучайтирди. Киев бу объектларни қонуний нишонлар, деб ҳисоблайди, чунки улар Москвага урушни давом эттириш имконини беради.

29 апрел куни Урал ҳудудидаги Перм шаҳри яқинида, Украина чегарасидан тахминан 1500 километр узоқликдаги масофада қалин тутун кўтарилгани кузатилди.

Украина расмийлари бу нефт насос станциясига уюштирилган дрон ҳужуми эканини айтган бўлса, маҳаллий губернатор ҳодисани саноат объектидаги воқеа сифатида деб таърифлади.

Бу ҳужум Қора денгиз соҳилидаги Туапсе бандаргоҳида жойлашган йирик Россия нефтни қайта ишлаш заводига шу ой давомида учинчи марта зарба берилганидан 24 соат ўтиб амалга оширилди.

Охирги икки ҳафта ичида Туапседаги заводга қилинган аввалги ҳужумлар денгизга катта миқдорда нефт тўкилишига олиб келди, туапселиклар шаҳар устига "қора" ёмғир ёққани ва ҳамма жойда ёғли доғлар қолганини хабар қилаяптилар, фото ва виидеолар ижтимоий тармоқларда тарқалганини кўрииш мумкин.

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг and continue readingБизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

End of Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг