Ўзбекистон: Тошкент Мария Захаровага саҳна асари билан жавоб бердими? Видео

Сурат манбаси, Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Россия Ташқи ишлар вазири матбуот котибаси Мария Захарова Ўзбекистонда қамалган блогер ишига муносабат билдириб, "умумий буюк тарихимиз"га қора чаплашга уринаётганлар фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилишига умид билдирган эди.
28 августдаги саҳна асаридан шу маъно англашиладики, СССР Ўзбекистон учун, Ўзбекистон халқи учун Россия сиёсатчилари қўмсайдигандек, қўмсаётганларидек давр бўлмаган.
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги катта тантана билан байрам қилинди.
Байрам тантаналарида Ўзбек бахшичилигининг мумтоз намунаси, Шомурод Бахшининг "Бийигул"и куйланди.
"Бийигул" Шўролар замонида узоқ Сибир ўлкаларига сургун қилинган Ўзбекнинг аламли ҳикоясидир.
"Бийигул" куйланганида Ўзбекистон пахта яккаҳокимлиги туфайли ўзбекистонликлар йил бошидан охиригача машаққатли меҳнатга азоблангани, эвазига эса сариқ чақа олгани, халқнинг энг билимли, маърифатли вакиллари қатағон этилгани саҳнаси намойиш этилди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Мамлакат мустақиллигининг йирик тадбири репертуарига бу саҳна кўриниши киритилиши, аксар таҳлилчилар фикрича, яна Курил оролларидан Болтиқбўйигача бўлган ҳудудларни ўзининг назорати остига олишни орзу қилаётган Кремл сиёсатчиларига берилган мужда бўлди.
Шу кунларда Россия Ташқи ишлар вазири матбуот котибаси Мария Захарова ўзбекистонлик блогер Азиз Ҳакимовга нисбатан қамоқ жазоси ҳукми чиқарилгани муносабати билан баёнот эълон қилди.

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да
Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг
End of podcast promotion
Мария Захаровага кўра, Россия томони қамалган блогерни Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва умумий тарихий хотирани сақлаб қолиш чақириқлари билан изчил чиқиб келган блогер сифатида танийди.
Аммо, Мария Захаровага кўра, Азиз Ҳакимовни миллатлараро низо қўзғашда айблаган блогер Никита Макаренконинг ўзи Россиянинг Ўзбекистон билан муносабатларини чайқатишга уринаяпти, "русофоб фейкларни тарқатаяпти".
Захарова Ўзбекистон расмийлари Никита Макаренконинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришларига умид қилишларини айтди.
"Айни пайтда Ҳакимовга суд даъвосининг асосий ташаббускори жазосиз русофоб фейкларни босиб чиқариш, очиқдан-очиқ миллатлараро низони гижгижлаш билан шуғулланаяпти. Россияга нисбатан ишончсизликни уйғотишга, бизнинг умумий буюк тарихимиз саҳифаларига қора чаплашга ҳаракат қилаяпти", деди Мария Захарова ўз баёнотида.
Бу баёнот чет давлат суд тизимига босим, айрим шахслардан сиёсий босим сифатида фойдаланишга йўл очиш эҳтимоли сифатида ҳам талқин этилди.
Расмий Тошкентнинг Мустақиллик байрамидаги жавобида эса "сиз билан бизнинг умумий тарихимизнинг ҳамма саҳифалари ҳам буюк эмас" деган мужда бор.































