Россия-Украина: Ўзбекистон йўловчи учоқлари ҳам Москвага киролмадими?

Видео тагсўзи, Ўзбекистон йўловчи учоқлари ҳам Москвага киролмадими?
Россия-Украина: Ўзбекистон йўловчи учоқлари ҳам Москвага киролмадими?
Published

Украина Россия осмонини "ёпа" оладими - Ўзбекистон йўловчи учоқлари ҳам Москвага киролмагани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, сўнгги кунларда Қирғизистондан ҳам Россияга парвозлар кечиккан.

Тожикистон билан Россия ўртасидаги бир қанча рейс бекор қилинган.

Аммо, айтилишича, ҳар икки ҳолатда ҳам сабаби ноаён қолган.

Аввалроқ Украина президенти Россия "осмони хавфсиз эмас"лиги билан огоҳлантирган.

"Дронлар шунчалик кўп бўлишидан, уларни ҳисобга олишга тўғри келиши"ни айтган.

Аммо мамлакати "бирор бир йўловчи учоғига таҳдид солмаслиги"ни ҳам таъкидлаганди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парвозлар энг серқатновларидан.

Тафсилот ва таҳлил.